Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қувиб чиқариш ва ўзлари ҳам Истамбул ва Туркиянинг барча ерларидан чиқиб кетишга рози бўлишди. Мустафо Камолнинг ҳаракатлари кузатилса, иттифоқчиларнинг бу розилиги Исломий бошқарувни йўқ қилиши эвазига бўлгани маълум бўлади. Шунинг учун миллий жамият Туркиянинг ғалабага эришгандан кейинги ишлари ҳақида Мустафо Камол билан мунозара қилганда, у: «Мен «Исломий Давлатлар иттифоқи»га ҳам, «Усмоний халқлар иттифоқи»га ҳам ишонмайман. Ҳар биримиз ўз фикримизга эга бўлишимиз лозим. Ҳукумат эса ягона мақсадни кўзлаган собит сиёсатни ушлаши керак. Бу мақсад эса Туркия ўзининг табиий чегаралари ичида мустақил бўлиши ва ватанни ҳимоя қилишидир. Туйғу ва хомхаёллар бизнинг сиёсатимизга таъсир этмаслиги лозим. Зеро, бу нарсалар ўтмишда бошимизга кўп кулфатлар солди», деди.


Шундай қилиб, Мустафо Камол исломий уммат эмас, балки Туркия халқи деган сифат билан Туркиянинг мустақил бўлишини ирода қилаётганини ошкор этди. Вакиллар ва баъзи сиёсий кишилар янги Туркиядаги ҳукумат қандай бўлиши кераклиги ҳақида Мустафо Камолдан фикрини очиқ айтишини талаб қилишди. Зеро, ўша вақтда бўлганидек, Туркияда икки ҳукумат бўлиши, яъни бири Анқарада жойлашган ва салтанат эгаси бўлган муваққат ҳукумат, иккинчиси пойтахтдаги султон ва унинг вазирлари бошчилигидаги расмий (номига) ҳукумат мавжуд бўлиши маъқул эмас эди. Сиёсатчилар Мустафо Камолдан бундай вазиятда ўз фикрини очиқ баён қилиб беришини қаттиқ талаб қилишди. У ўз ниятларини яшириб, уларга жавоб бермади. Халифа Ваҳидиддинга қарши «халифа инглиз ва юнонларнинг малайи», деган миш-миш тарқатди ва пировардида халқни қўзғатиб юборди. Мустафо Камол фойдасига ва халифага қарши бўлган шундай бир жўшқин муҳитда у султон ва ҳукумат ҳақидаги ўз режасини баён қилиш учун «Миллий жамият»ни тўплади. У Ваҳидиддинни ишдан четлатишга ва салтанатни бекор қилишга вакилларни кўндира олишига ишонар эди-ю, лекин бутун халқнинг исломий туйғуларига зарба бериши мумкинлиги сабабли халифаликка ҳужум қилишга ботина олмасди. Шунинг учун у халифаликка қарши чиқмади ва уни бекор ҳам қилмади. Балки халифалик салтанатидан ажратилишини, салтанат бекор қилиниши ва Ваҳидиддин ишдан четлатилишини таклиф қилди. Вакиллар бу таклифни эшитгач, жим бўлиб қолишди ва Мустафо Камол улардан тасдиқлаб беришларини талаб қилаётган бу таклифни хатарини англаб етишди ҳамда у билан бу иш устида мунозара қилиш лозимлигини айтишди. Мустафо Камол бундан чўчиди ва таклифига муносабат билдиришни талаб қилди. Бу ишда уни саксон нафар тарафдори қўллаб-қувватлади. Бироқ, мажлис таклифни ўрганиб чиқиши учун қонун ишлари комиссиясига топширди. Эртаси куни комиссия ишни текшириш учун тўпланган вақтда, Мустафо Камол ҳам келди ва комиссиянинг ишини кузатиб ўтирди. Комиссия бу таклифни

 

154-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203